"Милан" ва "Интер" 3-маротаба ЕЧЛда ўзаро ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
20 апр 2023
Милан клублари учинчи маротаба ЕЧЛ плей-оффида ўйнайди.

Жамоалар бунгача икки маротаба ЕЧЛда ўзаро тўқнаш келишган. 2002/03 йили ярим финалда "Милан" сафардаги гол эвазига (0:0, 1:1) финалга йўл олган. 

2004/05 йилги мавсумда эса жамоалар чорак финалда ўйин ўтказишган. Биринчи ўйинда "Милан" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи баҳсда "Интер" мухлислар сабаб 0:3 ҳисобида техник мағлубиятга учраган. 

Ушбу тўртта ўйинда "Интер" умуман ғалаба қозона олмаган. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Opta