"Милан" Игуаинга 4 йиллик битим таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
23 июл 2018, 18:14
"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Россонерлар аргентиналик футболчига 4 йиллик битим таклиф қилди. Унинг шартларига кўра, Игуаин йилига 4,5 млн. евро ишлаб топади. Форварднинг "Ювентус"даги мавсумий маоши 7,5 млн. евро. Турин клуби ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр, аммо улар трансфердан 60 млн. евро ишлаб олишмоқчи.

Игуаин учун курашда "Челси" аввалгидек етакчилик қилмоқда, бироқ кўклар аргентиналикни сотиб олишдан аввал ўз ҳужумчиларидан бирини пулламоқчи. Олдинроқ, лондонликлар Игуаин ва ҳимоячи Даниэле Ругани трансфери учун 90 млн. евро таклиф қилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport