"Милан" ҳужумчиси "Динамо" ва "Наполи"га қарши ўйнай олмайди
Narzulla Saydullayev
13 сен 2022
"Милан" ҳужумчиси Дивок Ориги жароҳати туфайли яқин икки ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда "Calciomercato".
27 ёшли бельгиялик футболчи яқин вақт ичида Бельгияга учиб кетади ва миллий терма жамоа шифокорлари билан учрашади. Ориги ЕЧЛ доирасидаги "Динамо" Загреб ва Италия А Серияси доирасидаги "Наполи"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.