"Милан" — А Серия пешқадами! "Россонерилар" ажойиб натижа қайд этишяпти

"Милан" А Серия 4-турида "Интер"ни (2:1) мағлуб қилди.

“Милан дерби”сида Ибрагимовичнинг дубли жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди 

Шу тариқа "Россонерилар"нинг барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияси 20 та ўйинга етди – 15 ғалаба, 5 дуранг.

Стефано Пиоли жамоаси А Серия ўтган мавсумининг рестартидан бери ютқазгани йўқ.

"Милан" сўнгги марта март ойида "Женоа"га (1:2) қарши баҳсда имкониятни бой бериб қўйган эди.

Жорий мавсумнинг ортда қолган 4 турида ғалаба қозонган "қизил-қоралар" турнирнинг якка пешқадамига айланиб олишди!

ТУРНИР ЖАДВАЛИ БИЛАН ТАНИШИШИШ


Manba: championat.asia