Месси барча жамоадошларига Beats by Dre қулоқчинларини совға қилди

Aslanov Jasurbek
27 июл 2023
Лионель Месси барча жамоадошларига совға улашди.

"Интер Майами" ҳамда "Атланта" ўртасидаги (4:0) баҳсдан сўнг клуб ҳужумчиси Деандре Йедлинда Beats by Dre қулоқчинларини кўриб қолишган. Қулоқчин "Интер Майами" рангларида эди.

Бундай қулоқчинларни қаердан олиш мумкинлиги ҳақидаги саволга Йедлин қуйидагича жавоб берди: "Мессидан сўранг. Месси берган менга. У сотиб олганми, йўқми, билмайман, аммо ўзининг биринчи ўйини шарафига ҳаммамизга қулоқчин совға қилди".


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Goal