

"Постекоглу биринчи иш кунидаёқ биздан ўйин давомида юқори прессинг қилишни талаб қилди. Унинг айтишича, бу нарса муҳокама қилинмайди.
Мавсумолди ўйинларидан биридан сўнг у шундай деди: "Ўтмишда "Тоттенхэм" ҳимояга ётиб, пешқадамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Лекин мен билан биз олдинга интиламиз. Бу ҳатто муҳокама ҳам қилинмайди".
Аввалроқ Постекоглу Премьер-лигада тарихий муваффақиятга эришгани ҳақида хабар берилган эди.



