

"Қачонки икки машҳур футболчи бир жамоада ўйнаса, бу газеталарнинг сотуви тезлашишига ёрдам бериши мумкин. Винисиус билан муносабатларим жуда яхши. Ушбу мавсумда ундан ҳам яхшироқ бўлди, чунки биз бир-биримизни яхшироқ билиб олдик. У яхши футболчи ва зўр инсон.
Одамлар истаганини гапириши мумкин. Лекин бизнинг мақсадимиз битта - "Реал"га ёрдам бериш. Бунинг учун биз яхши ҳолатда бўлишимиз ва жамоага ёрдам беришимиз керак", - деди Мбаппе.



