Мбаппе “Реал”га трансфери ўхшамагани ҳақида: “3-дивизионда қолмадим-ку асосийси”

Eldor Akmurzayev
6 дек 2021, 08:45
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган трансфер ойнасида “Реал” билан келишувга эришилмаганига муносабат билдирди.

“Осон савол эмас, Қандай бўлишидан қатъи назар катта клубда ўйнайман. Одамлар мендан кайфиятим ҳақида сўрашди. Ҳа, бошида бироз хафа бўлдим. Аммо 3-дивизионда қолмадим-ку асосийси”, дейди форвард.

22 ёшли французнинг Париж гранди билан тузган шартномаси 2022 йил ёзида тугайди. У жорий мавсум Лига 1'да 16 ўйинда қатнашиб, 7+8 натижага эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano