Мартинеснинг агенти форварднинг "Интер"дан кетмоқчи эмаслигини айтди

Alisher
24 фев 2022
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано унга МЮ, "Барселона" ва бошқа клубларнинг қизиқишларига қарамай, мижозининг жамоадан кетмоқчи эмаслигини айтди.

"Ҳеч қандай муаммо йўқ. Лаутаро Мартинес "Интер"дан кетмоқчи эмас, у жамоада бахтли", - дейди журналист Фабрицио Романо.

Мартинес 2021/22 йилги мавсум "Интер" либосида 33та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt 24 ёшли аргентиналикни 80 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano