

"Манчестер Юнайтед" клуби "Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Инглиз клуби ҳозирда марказий ҳужумчи қидирмоқда. МЮдагилар Абрахам Жейдон Санчо билан яхши боғлам ҳосил қилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Абрахам "Рома"да дебют мавсумини ўтказмоқда. Ўйинчи "Рома" сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб 23 та гол киритишга эришди.



