"Манчестер Юнайтед" Тэмми Абрахамни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
22 мар 2022
"Рома"нинг асосий форварди Англияга қайтиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" клуби "Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахамни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Инглиз клуби ҳозирда марказий ҳужумчи қидирмоқда. МЮдагилар Абрахам Жейдон Санчо билан яхши боғлам ҳосил қилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. 

Абрахам "Рома"да дебют мавсумини ўтказмоқда. Ўйинчи "Рома" сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб 23 та гол киритишга эришди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Il Messaggero