"Манчестер Юнайтед" Муса учун курашга қўшилди

Aslanov Jasurbek
28 янв 2016
"Манчестер Юнайтед" ЦСКА ҳужумчиси Аҳмед Муса харидига қизиқиб қолди.

Олдинроқ ЦСКА "Лестер"нинг 21,6 млн. таклифини рад этган эди. Шунга қарамасдан, "тулкилар" 23 ёшли футболчини харид қилишдан воз кечгани йўқ ва тез орада янги таклиф юборади. "Армиячилар" ҳужумчи сотувидан 27 млн. евро ишлаб олмоқчи.

Мусанинг москваликлар билан шартномаси 2019 йилгача белгиланган. Аҳмед жорий мавсумда РФПЛнинг 18 учрашувида 6 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Россия чемпионати ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Allnigeriasoccer