Магуайр Европа Лигаси финалини ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
10 май 2021, 18:47
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Харри Магуайр АПЛ 35-тур доирасидаги "Астон Вилла" (3:1)га қарши ўйинда жароҳат олди.

"Қизил иблислар" сардори 78-дақиқада майдонни тарк этди.

"Умил қиламанки, биз финалда Харри Магуайр билан иштирок эта оламиз, аммо билмадим. Биз аниқлаб олишимиз керак. Мен шифокор эмасман, текширув ўтказилиши керак", - дейди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Европа Лигасининг финалини 26 майда Гданьскдаги "Гданьск Арена"даги стадионида Испаниянинг "Вильярреал" жамоасига қарши ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports