Лукаку Моуриньога "Рома"га ўтишга тайёрлигини айтди

Aziz Tukhtamuradov
26 авг 2023
Ромелу Лукаку Жозе Моуриньо билан "Рома"га трансфер борасида гаплашди.

Футболчи мураббийга Рим клубига ўтишга тайёрлигини айтган. 

"Челси" ва "Рома" хўжайинлари "Лутон"га қарши ўйиндан олдин ўзаро учрашув ўтказишган ва ушбу учрашув яхши кайфиятда якунланган. Ҳозир бельгиялик футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага бериш масаласи кўрилмоқда. Итальян клуби футболчига маошининг бир қисми - 8,5 миллион евро тўлайди. 

Бугун томонлар яна учрашишади ва трансфернинг қолган шартларини келишиб олишади. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Football Italia