

Ҳисоб-китобда ёшлар ва ўринбосарлар жамоалари сафидаги ўйинлар инобатга олинмаган.
"Реал" собиқ ҳужумчиси Карим Бензема 993 та ўйинлик кўрсаткичда тўхтаган бўлса, "Орландо Сити" форварди Антуан Гризманн фаолияти давомида 964 та баҳс ўтказган.
Уго юбилей маррасига 26 октябрь куни "Лос-Анджелес Гэлакси"га қарши кечган дербида (2:2) эришди.
Айни пайтда Льорис ҳисобида Франция терма жамоаси сафида 145 та ва клублар миқёсида 856 та учрашув мавжуд.
Льорис "Лос-Анджелес"дан ташқари "Ницца" ва "Лион" шарафини ҳимоя қилган, 2012 йилдан 2023 йилгача эса "Тоттенхэм" футболчиси бўлган.


