Франциялик мутахассис Лоран Блан "Интер"ни бошқариши мумкин.
Бу ҳақда "Football Italia" хабар берди. "Нерадзуррилар"нинг айни пайтдаги бош мураббийи Стефано Пиоли ёзда клубни тарк этиши мумкин. ПСЖнинг собиқ устози "Интер"да иш бошлаши мумкин бўлганлар орасида фаворитлардан бири ҳисобланади.