

"Навбаҳор" дарвозабони Шукрон Йўлдошев "Локомотив"га ўтиши мумкин. "Темирйўлчилар" вакиллари ва дарвозабон ўртасида учрашув ҳамда дастлабки музокара ҳам бўлиб ўтган.
Маълумот учун, "Локомотив" посбони Раҳимжон Давронов "Андижон"га ўтмоқда ва тошкентликларга асосий бўлиш учун дарвозабон керак", – дейилади хабарда.
23 ёшли посбон ушбу мавсум "лочинлар" таркибида 23 учрашувда қатнашиб, 27 та гол ўтказди ва 9 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади.


