"Локомотив" легионери клуб билан хайрлашди

Alisher
17 янв 2020
"Локомотив"нинг никарагуалик легионери Ариагнер Медина Смит Тошкент клубидан кетди.

"Бу ажойиб ўтган йилда пасайиш ҳам, юқорилаш ҳам кузатилди. Тез орада қайтишга умид қиламан, Ўзбекистон", - деб ёзади Ариагнер Медина Смит ўзининг "Instagram" саҳифасида.

Медина Смит жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Таъкидлаш керакки, ҳужумчи ҳеч бир ўйинда тўлиқ ўйнамади.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи "Локомотив"га қадар "Реал Эстели", "Спартак" (Юрмала) ва "Қизилқум" жамоаларида ўйнаган.

Ҳужумчи 2017 йилдан буён Никарагуа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.


AlisherMuallif
Manba: championat.asia