"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
7 фев 2025
"Локомотив" матбуот хизмати Туркия йиғинида Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини маълум қилди.

"Бугун Қозоғистон миллий терма жамоаси билан музокаралар якунланди ва томонлар ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришди.

Ўртоқлик ўйини 14 февраль куни ўтказилади. Шу орқали "Локомотив"нинг Туркия йиғинидаги 5-ўртоқлик ўйинидаги рақиби аниқ бўлди.

Режага кўра жамоамизнинг Туркия йиғинидаги барча учрашувлари "YouTube" платфорасмида жонли эфирда кўрсатилади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, "Локо" эртага Россиянинг "Уфа" жамоасига қарши ўйнайди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати