“Локомотив” тарбияланувчилари Side Star Cup 2018 мусобақасини ғалабалар билан давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
6 апр 2018
Хабарингиз бор, айни дамда “Локомотив”нинг 2006 ва 2010 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари Туркиянинг Анталия шахрида давом этаётган халқаро Side Star Cup 2018 мусобақасида иштирок этишмоқда.

10 давлатдан ташриф буюрган футбол академиялари ичида “ёш темирйўлчилар” муваффаққиятли тарзда бош соврин учун кураш олиб бормоқда.
Кеча кичик футболчиларимиз  ўз ёш тоифаларида бир неча учрашувларда майдонга тушдилар ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

U-12
“Ватан” (Озарбайжон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 2:7
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Манавгатспор” (Туркия) 2:0
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Гўктуркспор” (Туркия) 4:2

U-8
“Локомотив-1” (Ўзбекистон) – “Локомотив” (Россия) 5:2
“Локомотив-1” (Ўзбекистон) - “Ватан” (Озарбайжон) 4:1
“Локомотив-2” (Ўзбекистон) –  “Казанка”(Россия) 1:3
“Локомотив-2” (Ўзбекистон) –  “Олтин Тож-1” (Туркманистон) 0:3
“Локомотив-1” (Ўзбекистон) –  “Олтин Тож-2” (Туркманистон) 8:1

Side Star Cup 2018 мусобақаси давом этмоқда


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: lokomotiv.uz