"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
14 янв 2026
Суперлиганинг янги мавсумига жиддий ҳозирлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби мудофаа чизиғи учун легионер танлади.

Австралиялик тажрибали марказий ҳимоячи Александар Шушняр 2026 йилги мавсумда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

31 ёшли футболчи ўтган мавсумни Австралия А-лигаси вакили "Ньюкасл Жетс" жамоасида ўтказган.

Шушнярнинг статистикаси ва имкониятлари:

Бўйи: 192 см.

Ёши: 31 да.

Позиция: Марказий ҳимоячи.

Сўнгги фаолияти: Австралия А-лигасининг жорий мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушган. Ўтган мавсумда эса "Ньюкасл Жетс" сафида 23 та баҳсда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати