

Николо Скиранинг маълумотига кўра, германиялик ҳужумчи фақатгина "Ливерпуль" таркибида ўйнамоқчи. Ўз навбатида клуб ҳам трансферни тезроқ амалга ошириш ниятида. Вернер айни дамда мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Вернер ушбу мавсумда "Лейпциг" таркибида 28 ўйинда 24 гол ва 7 ассист қайд этди.



