"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади

Aslanov Jasurbek
28 апр 2025
"Ливерпуль" яқин ёзда рекорд даражадаги харажатларни режалаштирмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, раҳбарият клуб тарихидаги энг катта трансфер бюджетларидан бирини ажратади, чунки улар рекорд бўлган 21-чемпионликни қўлга киритишни кўзламоқда.  

"Қизиллар" кейинги мавсумда рақобат янада юқори бўлиши мумкинлигини тушуниб, ўтган ёзга нисбатан бу ёзда фаолроқ ҳаракат қилишни мўлжалламоқда.  

Таъкидланишича, "Ливерпуль"нинг асосий мақсадлари – марказий ҳужумчи ва чап қанот ҳимоячиси.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Telegraph