

The Telegraph хабарига кўра, раҳбарият клуб тарихидаги энг катта трансфер бюджетларидан бирини ажратади, чунки улар рекорд бўлган 21-чемпионликни қўлга киритишни кўзламоқда.
"Қизиллар" кейинги мавсумда рақобат янада юқори бўлиши мумкинлигини тушуниб, ўтган ёзга нисбатан бу ёзда фаолроқ ҳаракат қилишни мўлжалламоқда.
Таъкидланишича, "Ливерпуль"нинг асосий мақсадлари – марказий ҳужумчи ва чап қанот ҳимоячиси.



