"Ливерпуль" "Фулхэм" вингери Фабио Карвальо билан шартнома имзолади

Alisher
23 май 2022
"Ливерпуль" "Фулхэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фабио Карвальо билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

19 ёшли футболчи 1 июль куни мерсисайдликлар сафига қўшилади.

ОАВда хабар берилишича, трансфер нархи 8 миллион фунт атрофидаги маблағни ташкил этган.

Карвальо "Фулхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2014 йилдан бери жамоада ўйнайди.


AlisherMuallif
Manba: liverpoolfc.com