

ПСЖ — "Астон Вилла" 2:1
Голлар: 20 - Хвича Кварацхелия, 45 - Брайан Мажо, 61 - Дезире Дуэ
ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 5. Маркиньос, 51. Вильям Пачо, 25. Нуну Мендеш, 2. Ашраф Ҳакими, 87. Жоау Невеш, 17. Витинья, 33. Уоррен Заир-Эмери, 7. Хвича Кварацхелия, 11. Магнес Аклиуш (10. Усмон Дембеле, 46’), 14. Дезире Дуэ.
Захира: 30. Люка Шевалье, 4. Лукас Бералдо, 6. Илья Забарний, 12. Люка Динь, 21. Лукас Эрнандес, 8. Фабиан Руис, 27. Дро Фернандес, 24. Сенни Маюлу, 29. Брэдли Баркола, 47. Кентен Нжанту, 49. Ибраим Мбайе.
"Астон Вилла": 40. Марко Бизот, 2. Мэтти Кэш, 14. Пау Торрес, 22. Ян Матсен, 3. Виктор Линделёф, 35. Жоао Гомес, 8. Бубакар Камара, 7. Жон Макгинн, 10. Эмилиано Буэндия, 53. Жорж Хеммингс, 39. Брайан Мажо.
Захира: 42. Жеймс Райт, 5. Тайрон Мингз, 26. Ламар Богард, 32. Коста Неделькович, 48. Моду Сиссе, 45. Тристон Роу, 6. Росс Баркли, 49. Брэдли Барроуз, 18. Тэмми Абраҳам, 47. Алиссон, 60. Оуэн Асемота, 74. Люка Линч.
Огоҳлантиришлар: 51 - Пау Торрес, 64 - Жоао Гомес
71. Нуну Мендешнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!
63. Яна ПСЖ олдинда ва яна англияликлар қувловчи.
62. ГОЛ! Дуэни ҳисобни оширди! ВАРда кўриб чиқилгач, гол инобатга олинди! Ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, дарвозага аниқ зарба берди!
62. Гол бўлган вазият ВАРда кўрилмоқда.
61. Дуэ гол урди, бироқ бу ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.
56. Заир-Эмерининг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз бўлди.
54. Дембеле қулай вазиятга чиқиб бориб, дарвозага зарба бермоқчи эди, бироқ рақиб ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишди!
50. Макгинн яхши вазиятга чиқиб бориб, тўпни дарвозага йўллади, Сафонов қайтарди!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45+2. Макгиннинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг тўпни ҳеч ким дарвозага йўллай олмади…
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Мажо ҳисобни тенглаштирди! Ниҳоят у гол урди! Бу сафар ҳам узатма ўнг қанотдан ва Брайан дарвозага аниқ зарба берди!
44. Мажо…. бу сафар жуда яқин масофадан зарба берди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди…
43. Жарима зарбасидан узатилган тўпни палапартишликдан сўнг Камара бош билан дарвозага йўллади, Сафонов ўз ўрнида!
41. Яна Мажо! Учинчи вазият! Бу сафар тўп ўнгдан ҳаволатиб узатилди, Брайан бош билан зарба берди, бироқ ноаниқ яна…
35. Мажо жарима майдончаси ичидан кучли зарба берди, аммо бу сафар ҳам ноаниқ…
28. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Мажо бош билан дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ бўлди.
26. Нуну Мендеш чапдан бир ўзи олдинга ўтиб тўпни марказга узатди, бироқ ҳеч бир футболчи марказдан тўпга зарба бера олмади…
23. Мендешнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
21. Ўйинда гол кўрдик, энди англияликлар ҳам фаолликни оширишса ажабмас!

20. ГОЛ! Хвича ҳисобни очди! Кварацхелия тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвоза томон зарба берди ва бу аниқ бўлди!
20. Дуэнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Бизот қайтарди!
13. Энди зарба навбати англияликларда - Камара тепган тўп аниқ бўлмади.
11. Витиньянинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
5. Дастлабки дақиқалар анчагина фаол бошланди, икки жамоа ҳам тўп назоратини ўзига олишга уринмоқда.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни 2026 йилги УЕФА Суперкубоги - ПСЖ — "Астон Вилла" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



