Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Алавес"ни мағлуб этди

22 апр 2026, 02:30
Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

“Реал Мадрид” – “Алавес” 2:1

Голлар: 30 - Килиан Мбаппе, 50 - Винисиус Жуниор, 90+3 - Тони Мартинес

“Реал Мадрид”: 13. Андрей Лунин, 3. Эдер Милитао (22. Антонио Рюдигер, 45+2’), 14. Орельен Чуамени (6. Эдуарду Камавинга, 63’, 12. Трент Александер-Арнольд (2. Даниэль Карвахаль, 63’), 24. Дин Хёйсен, 18. Альваро Каррерас, 8. Федерико Вальверде, 5. Жуд Беллингем (21. Браим Диас, 57’), 10. Килиан Мбаппе, 7. Винисиус Жуниор, 15. Арда Гюлер (30. Франко Мастантуоно, 57’).

Захира: 43. Серхио Местре, 4. Давид Алаба, 20. Фран Гарсия, 23. Ферлан Менди, 19. Даниель Себальос, 45. Тьяго Питарч, 16. Гонсало Гарсия.

“Алавес”: 1. Антонио Сивера, 7. Анхель Перес, 17. Хонни Отто, 14. Науэль Теналья, 24. Виктор Парада, 3. Юссеф Энрикес (20. Калебе, 66’), 8. Антонио Бланко, 18. Хон Гуриди (10. Карлес Аленья, 58’), 4. Денис Суарес (19. Пабло Ибаньес, 58’), 11. Тони Мартинес, 15. Лукас Бойе (22. Ибраим Дьябате, 66’).

Захира: 13. Рауль Фернандес, 31. Грегуар Свидерски, 5. Хон Пачеко, 16. Вилле Коски, 27. Эгоиц Муньос, 6. Андер Гевара, 9. Мариано Диас, 34. Айтор Маньяс.

Огоҳлантиришлар: 35 - Орельен Чуамени, 90 - Анхель Перес

🕘 90+4. Ўйин якунланди.

⚽️ 90+3. ГОЛ! Тони Мартинес ҳисобни қисқартирди! Кетма-кет иккита зарба берилди, дастлабкисини Лунин қайтарди, аммо Тонининг зарбаси аниқ бўлди.

90+2. Винисиус рақиб жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар жуда фаоллашди. Кетма-кет ҳужум ва стандарт вазиятларга эга бўлмоқда жамоа.

85. Яна бир зарба Аленьядан! Бу сафар тўп рекошет сабаб майдон ташқарисига чиқиб кетди…

82. Хавфли вазият! Аленьянинг бош билан берган зарба натижасида тўп дарвозага кирмади…

77. Тони Мартинеснинг узоқдан тепган тўпини Лунин қайтарди!

67. Ҳар икки жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди қатор.

51. Мадридликлар бўлим бошидан тезкор гол уриб, масалани деярли ҳал қилиб улгурди. Буёғига кўрамиз, ким қандай ҳаракат қиларкин.

gettyimages-2272447579-2048x2048.jpg

⚽️ 50 ГОЛ! Винисиус ҳисобни иккитага оширди! Мбаппенинг узатмасидан сўнг Вини дарвозага зарба бериб, гол урди!

49. Яхши бошланди бўлим. Темп яхшигина юқори.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошлании.

45+7. Биринчи бўлим якунланди.

45+6. Винисиус Мбаппени олдинга бошлади, франциялик ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо у дарвозабон олдинга чиқиб кетгани боис устидан тўпни туширмоқчи эди, аммо зарба кучли бўлди.

45+5. “Алавес”дан хавфли ҳужум: Мартинеснинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, кейинги зарбани Лунин бартараф эта олди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

🏥 45. Эдер Милитао жароҳат олиб, ўйиннинг қолган қисмини қайтаролмаслиги маълум бўлди.

44. Беллингемнинг узатмасини Милитао ажойиб тарзда дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

42. Мбаппенинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

34. Навбатдаги зарба Винисиусдан! Бразилиялик футболчи тепган тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

32. Трентдан зарба! Англиялик футболчининг кучли зарбаси аниқ бўлмади…

32. Яна бир зарба Мбаппедан! Бу сафар Сивера тўпни қайтариб юборди!

31. Мадридликлар ҳисобни очиб олди, буёғига меҳмонлар қандай жавоб беришини кузатамиз.

gettyimages-2271860910-2048x2048.jpg

⚽️ 30. ГОЛ! Мбаппенинг зарбаси голга айланди! Килиан тепган тўп рекошетга учраб, дарвоза тўридан жой олди!

29. Переснинг жарима майдончаси берган узатмасини Лунин қайтариб юборди.

23. Трент жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп “жонли девор”га тегиб, майдон ташқарисига чиқди.

15. Мбаппе 15 дақиқа ичида икки бор оффсайдга тушиб улгурди.

9. Навбатдаги зарба “Алавес” футболчисидан бўлди - Лунин тўпни қайтарди.

8. Вальверде ўткир бурчакдан зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.

7. Жуд Беллингемнинг зарбаси рекошетга учраб, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

5. Ўйин юқори темпда бошланмади, “Алавес” асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Алавес” баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


Манба: Championat.asia