

«Албатта «Барселона»дагилар «Реал» ҳеч қандай соврин ютмаслигини истайди. Улар ҳам худди шуни бизга тилашади.
«Реал» яна ЕЧЛ финалида, биз ўзимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Испания чемпионатини ва Испания кубогини ютишимиз керак, буни амалга ошириш жуда қийин бўлади.
Биз «Реал», «Атлетико», «Севилья» ва «Вилльяреал» билан рақобат қилаяпмиз. Барча клублар жуда кучли», – дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» чемпионат тугашига бир тур қолганида «Реал»дан бир очко олдинда. Мадридликлар ЕЧЛ финалида «Атлетико»га қарши ўйнашади.



