Лионель Месси: «Барселона» «Реал» ҳеч нима ютмаслигини истайди, улар ҳам бизга шуни тилашади»
10 май 2016 08:02
Янгиликлар
Лионель Месси: «Барселона» «Реал» ҳеч нима ютмаслигини истайди, улар ҳам бизга шуни тилашади»
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал» ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Албатта «Барселона»дагилар «Реал» ҳеч қандай соврин ютмаслигини истайди. Улар ҳам худди шуни бизга тилашади.
«Реал» яна ЕЧЛ финалида, биз ўзимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Испания чемпионатини ва Испания кубогини ютишимиз керак, буни амалга ошириш жуда қийин бўлади.
Биз «Реал», «Атлетико», «Севилья» ва «Вилльяреал» билан рақобат қилаяпмиз. Барча клублар жуда кучли», – дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» чемпионат тугашига бир тур қолганида «Реал»дан бир очко олдинда. Мадридликлар ЕЧЛ финалида «Атлетико»га қарши ўйнашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар