Ламин Ямаль навбатдаги совринини қўлга киритди

21 апр 2026, 08:10
"Барселона" ва Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямаль Laureus World Sports Awards премияси бўйича дунёнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилди.

Бу ҳақда мукофот матбуот хизмати ўзининг X саҳифасида хабар берди.

"Бу мукофотни олишдан жуда хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Академияга, оиламга, уйда акам билан қолган онамга, отамга, бувижонимга, ҳамкасбларимга, доим ёнимда бўлган жамоамга раҳмат айтмоқчиман… Шунингдек, Карлос [Алькарас]ни табриклайман (испаниялик теннисчи Laureus бўйича йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди). Мен жуда бахтлиман ва бу мукофот менга олға силжишга ёрдам беради деб умид қиламан. Олдинда ҳали узоқ йўл бор"», — деди Ямаль маросимда.

Ўтган йили Laureus Ямални "Йил кашфиёти" номинациясида ғолиб деб топган эди.

Жорий мавсумда Ямаль "Барселона" сафида барча турнирларда 44 ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 16 та голли узатма берди.


Манба: Championat.com