Ламин Ямал илк бор 10-рақам ҳақида фикр билдирди

Khoja
6 апр 2024
«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал 10-рақамда ҳаракат қилиш ҳар бир «Барселона» футболчиси учун шараф эканлигини маълум қилди.

«Ҳозирда 10-рақам Ансу Фатига тегишли. Агар у кетса ва менга 10-рақамда ўйнаш имкони берилса, мен буни шараф билан амалга ошираман. Бу рақамда ўйнаш ҳар бир «Барселона» футболчиси учун орзу. Бундай таклифни ҳеч бир футболчи рад этмайди», -деди Ямал.

Маълумот учун, Ямалнинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. 16 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 40 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 4 та голли узатма бор.


KhojaMuallif
Manba: championat.com