

“Месси мен учун – Play Station қаҳрамони. Ҳар доим уни телевизор орқали кўраман, аммо ҳали юзма-юз дуч келмаганман. У билан кўришиш мен учун шараф. Ушбу мавсум? Мен энди 20 ёшдаман ва орзу қилишдан тўхтаганимча йўқ. Ўтган мавсум ёшлар жамоасида ўйнардим ва бу ерда бўлишни хатто тасаввур ҳам қилолмасдим. Ҳар доим машғулотларда бор кучим билан ҳаракат қиламан ва менга ишонч билдирган мураббийларга ташаккур айтаман”, — дейди Кутроне.



