Куртуа яна бир футбол клубни сотиб олди

Eldor Akmurzayev
31 мар 2021, 22:05
“Реал” кипери Тибо Куртуа "ЕМФ Логрогньо" аёллар клубини сотиб олди.

Аввалроқ эса у Испания 3-дивизиони вакили "Интернасьонал де Мадрид"нинг акциядорига айланганди.

Куртуа “Dux Gaming” компаниясининг эгаси ҳисобланади ва у авввалиги киберспортга эътибор қаратиши кўзда тутилганди. Шундан келиб чиқиб, Тибо харид қилган клублар номига “Дукс” сўзи қўшилади.

“Биз киберспортдан бошқа соҳаларга ҳам эътибор қаратдик. Аввалига бу ”Дукс Интер” бўлди, энди эса “Дукс Логроньо". Логроньода аёллар футболи ўсишига ёрдам берадиган ажойиб ғоялар мавжуд. Аёллар футболини қўллаш орқали уларнинг ривожланишига ёрдам бермоқчимиз”, дея қўшимча қилган бельгиялик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: VoetbalPrimeur