“Кристал Пэлас” “Челси” ҳимоячисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
27 авг 2026, 18:20
“Кристал Пэлас” ижара асосида “Челси” марказий ҳимоячиси Аксель Дисасини сафига қўшиб олди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ижара шартномаси 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган. Аввал хабар берилганидек, битимда сотиб олиш банди кўзда тутилмаган. 28 ёшли франциялик футболчи жамоадан кетган Максанс Лакруанинг ўрнини босувчи сифатида кўрилмоқда.

Дисаси 2023 йилдан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: cpfc.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›