Ковач "Тоттенхэм" билан ўйиндан сўнг: "Бавария ва Германия футболи учун фантастик кеча гувоҳига айландик"

"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан (7:2) кейин фикр билдирди.

"Бавария" ва Германия футболи учун фантастик кеча гувоҳига айландик. Бу ЕЧЛда ишониб бўлмас даражада ажойиб иштирок бўлди. Бутун жамоа мақтовга сазовор ҳаракат қилди. Гнабрининг тўртинчи голи – тортнинг устидаги олча. Албатта, бу унинг энг яхши ўйини бўлди. Шунингдек, ҳимоядаги ўйини ҳам мени мамнун этди.

Ўйиннинг 30-дақиқасига қадар барчаси 7:2 ҳисобида якунланади деб бўлмасди. Ҳимояда муаммолар бўлди, Нойер бир неча сейвлари билан бизни сақлаб қолди. Шундан сўнг, яхшироқ ҳаракат қилдик. Керакли паллада гол урдик. Танаффусгача урган иккинчи голимиз асосийси бўлди", – дейди Ковач.



Manba: uefa.com