

Айни пайтда бу лавозимда вақтинча Луижи Ди Бьяжо ишлаб турибди.
“Янги мураббий номини 20 май куни эълон қиламиз. Ди Бьяжодан яхшироқ номзод топсак, уни оммага маълум қиламиз. Номзодлар кўп деб айта олмайман. Ди Бьяжо йилдан йилга мураббийлик даражасини оширмоқда. У янги бош мураббий штабига киритилади ёки унинг ўзи ҳам бош мураббий этиб тайинланиши мумкин. У жуда иқтидорди. Мен уни диққат билан кузатиб бораяпман. Федерация вакиллари ҳам вазиятни худди мен каби кузатиб боришмоқда”, дея Костакуртанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.



