

Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Бироқ ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берди.
Бунга бир қатор сабаблар бор эди. Терма жамоамиз 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак. Терма жамоамиз Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда кам эди. Бундан ташқари 10-12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади.




