Кейн: "Ҳамма ҳам ЖЧда "Олтин бутса" ютгани билан мақтана олмайди"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2018
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн ЖЧ-2018даги ўз ўйинига изоҳ берди.

Форвард мундиалда 6та гол уриб, "Олтин бутса" ғолибига айланди.

"Бу яхши натижа. Ҳамма ҳам жаҳон чемпионатида "Олтин бутса" ютгани билан мақтана олмайди.

Евро-2016да хафсалам пир бўлган эди. Бу даражадаги ўйинларда гол ура олишимни ўзимга исботламоқчи эдим. Ушбу нарса мен учун муҳим эди.

Бу мен ва жамоа учун ажойиб турнир бўлди. Турнирда мен яхшироқ ўйнашим мумкин бўлган учрашувлар бўлди" - дейди Кейн.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Guardian