"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади

Оқил Абдубарноев
8 мар 2026
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Каттақўрғон" жамоаси ҳимоячи билан шартнома имзолади.

Ўтган мавсумни Қирғиз Республикаси чемпионатида ўтказган Фарҳод Мираҳмадов 2026 йилнинг охиригача самарқандликлар билан шартнома имзолади.

1994 йилда туғилган фулбек фаолияти давомида "Оқтепа", "Обод", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Андижон", "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" клублари шарафини ҳимоя қилган.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: "Каттақўрғон" матбуот хизмати