

"Бу жуда катта масъулият. Бу ўйинда нафақат клуб, балки мамлакат шарафи ҳимоя қилинади. Ўйлайманки, бутун МДҲ бизни қўллаб-қувватлайди. Қозоғистон ёрқин истеъдодларни ривожлантиришга қодир эканлиги ва футболимиз ҳурматга лойиқ эканлигини кўрсатишимиз керак. Рақибнинг мақомидан қатъи назар ўз ўйинимизни намойиш этишимиз муҳим", – деди 18 ёшли посбон.
Калмурза Александр Заруцкий ва Темирлан Анарбековнинг жароҳатидан сўнг "Қайрат"нинг биринчи рақамли дарвозабони бўлди.
"Қайрат" – "Реал" учрашуви 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.



