

"Биз ҳақиқатдан ҳам бу ўйинда фаворитмиз, аммо ҳеч қандай босим бизга ҳалақит қила олмайди. Таркибимизда савияли футболчилар бор ва улар бу даражадаги ўйинларни ўз клубида ҳар ҳафта ўтказади.
Ракитич - жамоамизнинг асосий ижрочиси. У "Барселона" асосий таркибига тушмай қўйгани учун майдонда ўзини йўқотиб қўяди деб ўйламайман. Терма жамоанинг алмаштириб бўлмайдиган футболчилари? Лука Модрич, Иван Ракитич ва Даниэль Субашич" - дейди Калинич.



