Жеррард: "Ливерпуль" Клопп билан албатта муваффақиятга эришади"

Aslanov Jasurbek
23 дек 2015
"Ливерпуль" собиқ сардори Стивен Жеррарднинг таъкидлашича, қизиллар Юрген Клопп қўл остида муваффақиятга эришиши мумкин.

"Ўйлашимча, футболчилар жуда мамнун. Бундай мураббий билан ишлаш - ҳамма учун фахр. Ёш ёки тажрибали бўлишининг фарқи йўқ. Жамоадаги атмофсера жуда ажойиб. Ҳамма хурсанд.

Юрген - жуда хушчақчақ инсон. Ундан кўп нарса ўргандим. "Ливерпуль" Юрген билан муваффақиятга эришади.

Жамоанинг сўнгги натижалари хурсанд қиляпти. "Лестер" ҳайрон қолдирмоқда, аммо ҳаммаси яна ўзгариши мумкин. "Ливерпуль"га омад тилайман" - дейди Жеррард.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Газета.ру