Жерар Пике қамалиши мумкин

Narzulla Saydullayev
1 сен 2018
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике қонунни бузди.

Cadena SER маълумотига кўра, футболчи Барселонадаги Эшампле туманида автомобил бошқараётганида полиция томонидан тўхтатилган.

Пике ҳайдовчилик гувохномасида балл қолмаган бўлса ҳам машинани бошқариб кетаётганди. Испанияда ҳайдовчилик гувохномасида 12 балл бўлади. Ҳар бир қоида бузилгач балл камайиб кетаверади.

Агар балл қолмаса автомобиль ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Пике барча 12 баллни ишлатиб бўлганди.

Бордию футболчининг айби исботланса у қонун олдида жавоб беради. Бундай қоидабузарлик учун фуқаро 6 минг евро жаримадан бошлаб 6 ой қамоқ жазосигача олиши мумкин.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: Cadena Ser