Жерар Пике: "Ўзимни мураббий сифатида кўраётганим йўқ, менга бизнес ёқади"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике келажакда мураббий бўлишни режалаштирмаяпти.

– Мураббий бўлиш ҳақида ўйлаяпманми?

– Ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман. Менга бошқа йўналишлар ёқади – тадбиркорлик, бизнес. Ёш футболчиларнинг ҳаммаси билан мулоқот қилиш жуда қийин. Сўзсиз, бу ажойиб тажриба, лекин бу соҳада ўзимни кўра олмадим, – дейди Пике.


Manba: as.com