"Женоа" - "Интер". La Gazetta dello Sport Шомуродовни тахминий таркибга киритди

Италиянинг таниқли La Gazetta dello Sport нашри А Серия 5-тури доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйини учун тахминий таркибларни эълон қилди.

Мазкур нашр ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлашини тахмин қилган.

"Женоа" (3-5-2): Перин, Бани, Сапата, Масьелло, Гильоне, Бадель, Радованович, Ровелла, Чиборра, Пандев, Шомуродов.

"Интер" (3-4-1-2): Ханданович, Д'Амброзио, де Врей, Бастони, Дармиан, Брозович, Видаль, Перишич, Барелла, Лукаку, Лаутаро Мартинес.

Маълумот учун, бироз аввал Football Italia нашри эълон қилган тахминий таркибда генуяликларнинг ўзбекистонлик форварди заҳира ўриндиғида кўрсатилган эди.


Manba: La Gazetta dello Sport