

Бу ҳақда Қозон клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Рубин"нинг маълум қилишича, Ўрозов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун чақирилган.
Аввалроқ Бельгиянинг "Антверпен" клуби ҳужумчиси Муҳаммадали Ўринбоев ҳам миллий терма жамоага чақирилгани маълум бўлган эди. Бу ҳақда футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи "Futureball" агентлиги хабар берганди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Россияга қарши майдонга тушади. Баҳс "Пахтакор" марказий стадионида соат 20:00 да бошланади.
17 ноябрь куни эса вакилларимиз Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ноябрь ойидаги учрашувлар учун миллий терма жамоанинг якуний таркибини ҳали эълон қилмаган. Бироқ хорижий клублар ўзбекистонлик футболчиларнинг терма жамоага чақирилгани ҳақида маълумот бермоқда.



