

2018 йил Россияда ўтган жаҳон чемпионатида бош совринни боши узра кўтарган Уго Льорис терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Льорис Франция терма жамоаси билан ЖЧ ва Миллатлар лигаси ғолибига айланди, ЕВРО-2016 финалида иштирок этди. Посбон миллий терма жамоа либосида 145та баҳсда майдонга тушди.



