

Бергамодаги Папа Жованни XXIII номли касалхонанинг пулмонология бўлими бошлиғи Фабиано Ди Марко Чемпионлар Лигаси 1/8 финал "Аталанта" - "Валенсия" (4:1) ўйини Италияда коронавируснинг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсатганини айтди.
"19 февраль куни Бергамонинг 40 минг аҳолиси "Аталанта" - "Валенсия" ўйини учун "Сан-Сиро"да бўлишган. Улар автобуслар, машиналар ва поездларда йўл олишган эди...
Афсуски, бу биологик бомба эди", - дейди пулмонолог (нафас олиш касалликларини ўрганувчи шифокор).
Эслатиб ўтамиз, кечаги маълумотларга кўра Италияда 63927 инсон коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 6077 нафари вафот этган.




