Ислом Тўхтахўжаев - янги жамоаси, тайёргарлик ва Хитойдаги ҳолат ҳақида

Mirjalol Normatov
12 апр 2020
2019 йилнинг сўнгги кунларида Хитойнинг "Шенянг Урбан" клуби билан шартнома имзолаган Ислом Тўхтахўжаев сайтимизга кичик интервью берди.

- Хитойдаги ҳаётингиз қандай бошланди?
- Февраль ойи оҳирларида Хитойга келгандим. Деярли бир ой давомида уйим олдидаги стадионда индивидуал тарзда машғулотларда қатнашдим. Ҳозирда Шеньянг шаҳрида жамоа билан машғулотлар олиб боряпмиз.

- Демак, барча жамоалар машғулотларни бошлашган?
- Ҳа, шундай.

- Хитойдаги ҳолат қандай?
- Ҳаммаси яхши томонга ўзгарган. Дўконлар, супер, гипермаркетлар ишга тушган. Одамлар деярли озодликка чиққан. Умуман олганда Хитойдаги ҳолат анчагина яхши.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
-  Уч ҳафта олдин машғулотларни бошладик. Барчаси бир маромда олиб бориляпти. Тайёргарликнинг дастлабки босқичини ўтаяпмиз. Ҳозирча синов-назорат ўйинлари ўтказилмади.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Ушбу мавсумда 1-ўринни эгаллаб, юқори лигага чиқиш.

- Жамоа таркибида яна легионерлар борми?
- Ҳа, Жанубий Корея ва Конгодан футболчилар бор. Таркиб яхши футболчилардан ташкил топган. Жамоамиз раҳбарият қўйган вазифани бажара оладиган даражада эканлигига ишонаман.

Миржалол Норматов суҳбатлашди


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia