

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар музокаралар ўтказишди ва меҳнат шартномасини эрта якунлаш борасида келишувга эришишди.
Олдинроқ хабар берилганидек, тажрибали футболчи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. У "Интер" сафида 2020 йилнинг сентябридан бери ўйнайди. Коларовнинг меҳнат шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.
Александр жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.



